Саёҳат бу — ҳар доим қизиқарли ва мароқли иш, бироқ баъзида саёҳат пайтида шундай диққатга сазовор жойлар учрайдики, улар кишини қувонтириш ўрнига кўпинча хафсаласини пир қилади.
Масалан, шаҳар, мамлакат ёки шунчаки ўта муҳим диққатга сазовор жой ўзининг машҳурлигини оқламайди. Демак, бу сафар эътиборингизга сайёҳларнинг кўнглини совутган 7 та энг асосий ёдгорликни тақдим этамиз. Сув париси, КопенгагенХанс Христиан Андерсен қаламига мансуб эртак қаҳрамонининг ҳайкали Копенгагенда жойлашган бўлиб, Даниянинг рамзига айланган. Ушбу ҳайкални даниялик ҳайкалтарош Эдвард Эриксен 1913 йилда яратган. Ҳайкал бир неча бор оёқ ости қилинган. Копенгаген бўйлаб саёҳат қилганларнинг деярли ҳаммаси шаҳарнинг рамзи бўлмиш ушбу ҳайкални кўриш учун қирғоқ бўйида сайр қилади. Бироқ ҳайкал турган жойга келганларнинг кўпчилиги хафсаласи пир бўлиб қайтиб кетади, чунки у жуда кичкина-да, қандай қилиб шаҳар рамзига айланиши мумкин? Аммо нима ҳам дердик, Сув париси неча йиллардан буён шу ролни "ижро этиб” келмоқда. Лондоннинг КўзиЛондонга келганингизда биринчи навбатда томоша қилиниши керак бўлган жой бу – Томоша Чархпалаги. Шунга қарамасдан, кўп жойларда бўлган ва Европанинг кўпгина кўнгилочар истироҳат боғларини томоша қилган саёҳатчиларга чархпалак унчалик салмоқли эмасдай туюлади. Баъзиларни Лондоннинг Кўзи ҳайратга солмаслиги мумкин, аммо тепадан кўринадиган манзарани томоша қилсангиз арзийди. Cан-Францискодаги осма трамвайСан-Францискодаги осма трамвай шаҳарнинг буюк рамзи ҳисобланади, бироқ унда юқорига чиқиш ва пастга тушиш учун тўлаган 5 долларингизга ачинишингиз мумкин. Сиз тепада шунчаки шаҳар бўйлаб сайр қилганда кўрадиган нарсаларни томоша қилолмайсиз. Бу сайёҳлар учун қопқон, холос. Темпл-БарБу Дублин кўплаб паблар ва дўконлар жойлашган ҳудуд бўлиб, маст сайёҳларга тўлиб кетган, шу боис маданий саёҳатга мутлақо ёт жой. Афсуски, Ирландия пойтахтининг энг қадимий мавзеларидан бири ўзининг мафтункорлигини йўқотган.
Голливуддаги «Юлдузлар хиёбониБу дунёдаги энг машҳур кўчалардан бири. Аммо бу ерга келган одамнинг хафсаласи пир бўлиши мумкин. Чунки бу кўп сонли сайёҳлар ва эсдалик совғалари билан савдо қиладиган дўконлардан иборат оддий кўчадан бошқа нарса эмас. Агар бу ерда бирор машҳур юлдузни учратаман деб ўйласангиз, янглишасиз. Машҳурларнинг ўрнига бу ерда тротуарда ўтирган уйсиз йигитни кўришингиз эҳтимоли катта. Мовий грот, КаприҒорнинг мовий суви, шубҳасиз, гўзал ва сирли. Аммо ғорга тушиш учун қиммат мотор қайиғига ўтиришингизга тўғри келади. Бу жойнинг қиймати ошириб кўрсатилган, шу боис Каприга фақат шу ғорни деб бориш шартмас. Бунинг устига об-ҳаво шароитлари туфайли кўпинча у ерга етиб олишнинг имкони бўлмайди.
|