Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бунёдкор" клубининг дарвозабони Игнатий Нестеров Халқаро футбол рейтинги сайтининг версияси бўйича 456 та овоз билан 12-ўринни эгаллади.
Ҳозир ушбу сайтда дунёнинг энг яхши дарвозабони рейтинг сўровномаси ўтказилмоқда.
Унинг натижаларига кўра, жаҳон "голкипер”иларнинг энг яхшиси сифатида 4733 овоз билан "Реал” клуби аъзоси Икер Касильяс тан олинган, деб ёзади uff.uz.
Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Игорь Акинфеев ва Петр Чехлар эгаллади.
Шунингдек, Виктор Вальдес, Жанлуиджи Буффон, Андрей Дикань сингари даровозабонлар ҳам кучли ўнталикдан жой олган.
|