Янги ғилоф теридан тикилган.
Apple компаниясининг iPhone 5 смартфони сотувга чиққач, аксессуарлар ишлаб чиқарувчилар унинг учун ғилоф тайёрлашга киришган эдилар. Биринчи бўлиб, Twelve South компанияси смартфонларнинг янги авлоди ўлчамларига мос келувчи, китоб кўринишидаги ғилоф яратилганини эълон қилди. Теридан тайёрланган аксессуар смартфон учун ғилоф ва ҳамённи ўзида мужассам этган. Ижодкорлар фотокамера ҳамда ускунанинг бошқа иловаларидан бемалол фойдаланишни ҳисобга олганлар. Шунингдек, ғилофда пластик карточкалар, гувоҳномалар ва пул учун чўнтакчалар мавжуд.
|