Мексикадаги Канкун шаҳриада ажойиб сув ости музейи барпо этилган. Кариб денгизи тубидаги маълум ҳудуд бўйлаб PH-нейтрал бетонидан ишланган турли кўриниш ва ҳаракатдаги 400 га яқин ҳайкалларни кўришингиз мумкин. Уларнинг айнан PH-нейтрал бетондан ишланишига сабаб, ушбу ҳайкалларда маржонлар, сув ўтлари, моллюскалар ўсиши, жойлашиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам бу ердан сайёҳлар аримайди. Уларнинг сони бир йилда 300 минг кишини ташкил этади. "Биз сувнинг тубига 2010 йилдан буён 400 га яқин ҳар хил ана шундай ҳайкалларни жойлаштирдик. Кўпчилигининг устки қисми кораллар, моллюска ҳамда сув ўтлари билан қопланган. Бу гўзалликни кўз билан кўриш бошқача завқ беради. Инсоннинг баҳри дили очилиши ва гўзалликдан бахраманд бўлиши учун яратилган ушбу музей кўпчиликка манзур бўлди”, дейди ҳайкалтарош Жексон Ди Кейрис Тейлор.
|