Мамлакатда 21 декабрь арафасида махсус маҳсулотлар сотувга чиқарилди.
Майялар қабиласи тақвимига кўра шу йилнинг 21 декбрь куни содир бўлиши кутилаётган "Қиёмат қойим" туфайли авжига чиққан шов-шувлардан тадбиркорлар унумли фойдаланиб қолишга интилишмоқда. Яқинда Украинадаги сайёҳлик агентликларидан бири айнан 21 декабрь куни дунё бўйлаб саёҳат учун махсус туристик лойиҳа тайёрлаган ва уни дам олувчиларнинг ихтиёрига қарба "Дўзах" ва "Жаннат" га йўл деб номлашган эди. Куни кеча мексикалик бизнесменлар ҳам шунга ўхшаш янги таклифга қўл уришди.
Ҳозирда мамлакатда "Ҳар эҳтимолга қарши" номи остида бир неча хил маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошланди. Ушуб ассортиментлар орасида "Қиёмат қойим"да зарур бўладиган гугурт, турли банкаларни очишга мўлжалланган махсус пичоқ, шоколадлар, хотиралар учун қайд дафтарчаси, бир литр идишдаги ичимлик суви ва унча катта бўлмаган шиша идишдаги ликёрларни (Юкатан ярим оролида тайёрланади ва майя ичимлиги деб ҳисобланади) учратиш мумкин. "Агар "Қиёмат қойим" ростанам 2012 йилда рўй берадиган бўлса, унга тайёр турган яхши", — дейди ишлаб чиқарувчи компания раҳбари.
Шунингдек Лонтин америкасининг яна бир давлати Чилида жума куни куни эълон қилинган ижтимоий сўров натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг чорак қисми 21 декабрь куни ишга бормаслигини маълум қилган. Уларнинг ярмиси шундай кунда ишга боришга қўрқишини, овоз берганларнинг 30% эса "Қиёмат қойим"гача ҳеч йўқса ойликнинг ярмисини тўлашларини талаб қилишмоқда.