Жанубий кореялик рэпер – PSY’нинг «Gangnam Style» номли қўшиғига олинган видеоролик Youtube видео-хизматида 900 миллион мартадан кўпроқ кўрилди. Тошкент вақти билан 9 декабрь, 15:00 ҳолатига кўра, клип 916,598,229 марта кўрилган.
Шундай қилиб, Reuters ахборот агентлигининг қайд этишича, 34 ёшли корейснинг видеоси Жастин Бибернинг «Baby» номли қўшиғига олинган клип рекордидан ўтиб кетди – Бибернинг 2010 йилда чиққан клипи Youtube’да 803 миллион мартадан кўпроқ кўрилган эди.
Агентликнинг қайд этишича, PSY’нинг клипи Youtube’га 2012 йилнинг июль ойида қўйилган ва кўп ўтмай ҳақиқий сенсацияга айланган. Youtube вакилларининг сўзларига кўра, шу вақтгача сервисга жойлаштирилган бирорта бир видео-материал бу қадар оммавийлашиб кетмаган эди.
Сеулнинг бой ҳудудига бағишланган қўшиқ клипида PSY ёрқин кийимларда кўпроқ отда юришга ўхшаб кетадиган ноодатий рақс ҳаракатларини намойиш этган. Кейинчалик қатор машҳур хонандалар, сиёсатдонлар ва жамоат арбоблари рэпер рақсидаги ҳаракатларига тақлид қилишди.
PSY’нинг композицияси Europe Music Awards’га йил клипи сифатида тан олинди. «Gangnam Style» қўшиғи корейс тилида ижро этилган. link
|