"Шанба карикатураси" учун бу сафар футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларини танладик. Зеро, яқинда жамоамиз ниҳоятда муҳим бўлган учрашувни ўтказади. 26 март куни Жаҳон чемпионати саралаш доирасида Ливан терма жамоасини қабул қиладиган Миржалол Қосимов шогирдларидан бутун Ўзбекистон ахли чиройли ғалаба кутмоқда. Шундай экан, ўйин арафасида кайфиятларни чоғ қилайлик ва вакилларимизни қўллаб-қувватлайлик. Умид қиламизки, ана шу учрашувдан кейин ҳам бизни байрамона кайфият тарк этмайди. Терма жамоамизнинг устунлари бўлмиш Сервер, Одил, Игнатий, Саша ва албатта Миржалолга эса қуйидаги ҳазилимизни инъом этамиз. Сервер Жепаровга
Миллий терма жамоамиз сардори у, Овозаси кенг жаҳонни тутиб кетди, "Ал-шабоб”да арабчани тушунмагач, "Ҳай-ё ҳу” деб Кореяга ўтиб кетди. Игнатий Нестеровга
Ростин айтсак, назири йўқ дарвозабон, "Пахтакор”дан "Бунёдкор”га йўлланди-я Саралашда битта ҳам тўп ўтқизмаса, Мундиалга боришимиз "гар-рантия!” Миржалол Қосимовга
Чиндан ўзбек футоболининг афсонаси, Писанд қилмас унча-мунча хатарларни, У бош бўлса термамизга мот қиламиз, Қанча Ливан, Корея-ю Қатарларни... Александр Гейнрихга
Актобеда тўп тепмоқда варанглатиб, Қозоқларнинг унга меҳри ортаётир, Жарима тўп ундиришга роса уста, Жамоасин доим олға тортаётир. Одил Аҳмедовга
"Анжи”да у ранжитмоқда рақибларни, Баҳоси ҳам кундан кунга ошиб борар, Тўп тепишни қойиллатиб бўлди чоғи, Қўлда "Нестле” баклажкаси тошиб борар! darakchi.uz
|