Главная » 2013»Апрель»23 » Машҳур футболчи Криштиану Роналду Туркияда ўзига ўхшаш йигит билан учрашди (видео)
04:38
Машҳур футболчи Криштиану Роналду Туркияда ўзига ўхшаш йигит билан учрашди (видео)
Хабарингиз бор, 9 апрел куни футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашуви доирасида Туркиянинг "Галатасарой” ва Мадриднинг "Реал” жамоалари учрашди. Ўйин 3-2 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди, бироқ икки ўйин натижасига кўра испан клуби ярм финалга йўл олди. Учрашув якунига етгач "Turk Telekom Arena” стадионини тарк этаётган қироллик клуби аъзоси Криштиану Роналдуни ташқарида Истанбулга атайин Адана шаҳридан келган Гўкмен Акдоған кутиб турарди. Ташқи кўриниши машҳур футбол юлдузига жуда ўхшаб кетадиган туркиялик ёш йигитча Роналду билан ниҳоят учрашиш бахтига муяссар бўлди. У бундан аввал ҳам португалиялик футболчи билан кўришишга уриниб кўрганди, бироқ уддасидан чиқолмаганди. Мана бу сафар йигитчанинг орзуси ушалди. Мадрид жамоаси автобуси ёнида интиқлик билан кутиб турган Гўкмен Роналду билан танишиб олди, уни бир неча бор бағрига босиб маълум муддат ўзини қахрамонлардек ҳис этди. Катта ҳаяжон билан Роналдуга ўзини таништирган Гўкмен , унга ўхшашидан бахтиёр эканлигини бот-бот такрорлади. Ўз навбатида Роналду ҳам уни бағрига босиб, танишганидан ҳурсанд эканлигини айтди ва Гўкменга омад тилади.