Кўпчилик учун ҳақиқий муҳаббатни топиш анча қийин бўлиб қолди, аммо кимлардир бу борада фақат пул ёрдам бериши мумкин, деб ўйлайди.
Сан-Францискодаги реклама агентлигида ишловчи Шерил Сандберг исмли аёл унга яхши эр топиб берганга пул мукофоти таклиф қилмоқда. Агар сиз уни бўлғуси эри билан таништириб қўйсангиз, $10.000 ишлаб оласиз.
У ҳатто ўзининг қуйидаги ҳамкорлик дастури режасини ҳам тузиб қўйган:
1. Сен менга эркак билан учрашувни ташкил қилдинг. 2. Мен унга турмушга чиқдим. 3. Сен тўй куни $10 .000 оласан.
Шерил ишлайдиган агентлик раҳбарияти бунга қандай муносабатда бўлгани номаълум, бироқ унинг ўзи бу масалага мутлақо жиддий ёндашган. Айтиш жоизки, Шерил Facebook тармоғидаги саҳифасида деярли 100 та учрашув ҳақида таклиф олганини маълум қилган.
|