Реклама | |
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
| | |
| Главная » 2014 » Январь » 3 » Автомобилларнинг минимал ижара нархлари белгиланди
15:37 Автомобилларнинг минимал ижара нархлари белгиланди |
Ўзбекистон ҳукумати 2014 йилдан бошлаб автотранспорт воситаларини ижарага беришнинг минимал нархларини белгилади. Бу ҳақда norma.uz хабар берди.
Ушбу қарор автотранспорт воситаларини ижарага беришда солиқ солинадиган базанинг пасайтирилишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган.
Автотранспорт воситасини ижарага беришда жисмоний шахсларнинг даромади (7,5 фоиз ставкаси бўйича) келишувдаги ижара тўлови суммасидан солиққа тортилади, бироқ бу белгиланган минимал ставкалардан ҳисоблаб чиқарилган қийматлардан паст бўлмаслиги лозим.
Минимал ставкалар автотранспорт воситасининг турига қараб ўзгаради. Ойлик ҳисобда енгил автомобиллар ижараси учун минимал ставка мидқори 220 минг сўмни, бошқа автотранспорт всоиталари – микроавтобуслар, автобуслар, юк автомобиллари учун минимал ставка миқдори эса 430 минг сўмни ташкил этади.
Manba: pressnews.uz
|
Раздел: Новости |
Просмотры: 1022 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
|
Интересные факты | Бубонная чума XIV века уничтожила более 30% населения Италии. |
|