Шахмат бўйича жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен дунёга машҳур Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс билан шахмат ўйнаган. Ғалаба учун жаҳон чемпиони 30 сония вақт олган эди. Бироқ, у 11 сониянинг ичида рақибини мот қила олди. Дунёнинг энг бой одами ҳар бир юриши учун икки дақиқа вақт олганди, бироқ, ўн биринчи сониядан сўнг унда юриш имконияти қолмаган. Илгарироқ Магнус Карлсен яна бир америкалик миллардер, Facebook хўжайини Марк Цукербергни ҳам мағлуб этганди. Эслатиб ўтамиз, норвегиялик гроссмейстер 2013 йилда Ҳиндистонда ўтказилган чемпионлик матчида Вишванатан Анандни мағлуб этиб жаҳон чемпиони бўлганди.
Манба:Sports.uz
|