Бразилияда вужудга келган катта сув тўлқин одамларни оқизиб кетди: кечгача уларни топиш имкони бўлмади.
Бразилиянинг шимолида жойлашган Амапа штатидаги Амазонка дарёсининг қўлтиқларидан бирида сузиб юрувчи пирсда авария ҳолати рўй берди. Олти киши бедарак йўқолган.
Макапа шаҳридан 20 километр узоқликда жойлашган пирс (кемалар боғлаб қўйиладиган махсус жой) Anglo American компаниясига океан кемалари учун руда юклаш билан шуғулланган. 28 март куни пирсни катта тўлқин қамраб олди. Оқибатда тўлқин одамларни ҳамда оғир техникаларни оқизиб кетган, хусусан юк машиналари ва порт кранини ҳам. Бу хақда ИТАР-ТАСС соҳил қўриқлаш хизматига таяниб хабар бермоқда.
Табиий офат зарбаси лангарда турган бир неча балиқчиларнинг қайиқларини ҳам ағдариб, чўктириб юборган. Маълумотларга қараганда, тўлқин ёғингарчилик сабабли дарё соҳилининг қулаши оқибатида вужудга келган. Йўқолганларни қидириш ишлари ҳозирча омадсиз якунланди, кеч тушгани сабабли улар вақтинча тўхтатилди.