Реклама | |
Статистика |
Онлайн всего: 8 Гостей: 8 Пользователей: 0 |
|
| | |
| Главная » 2013 » Апрель » 29 » Чет тили ўқитувчиларига 1 сентябрдан бошлаб устама ҳақ тўланади
19:09 Чет тили ўқитувчиларига 1 сентябрдан бошлаб устама ҳақ тўланади |
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан 1994 йил 29 сентябрдаги «Халқ
таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш
тўғрисида»ги ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрдаги қарорини бажариш
мақсадида қабул қилинган мазкур ҳужжатда таълим муассасаларининг чет
тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва
махсус фанлари профессор-ўқитувчилари ва ўқитувчиларига қишлоқ жойларда
жойлашган таълим муассасаларида – лавозим маошларига базавий лавозим
маошининг (тариф ставкасининг) 30 фоизи миқдорида, қолган таълим
муассасаларида – базавий лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 15 фоизи
миқдорида ойлик устамалар белгиланади.
Бунда қуйидагилар мажбурийдир:
- асосий ишидан ажралган ҳолда камида 144 соат давом этадиган дастур бўйича белгиланган тартибда малака ошириш;
- тегишли таълим муассасасида педагогик
фаолият олиб бориш учун зарур малака ва чет тилини билишни аниқлаш
бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларидан
ўтиш;
- малака ошириш тўғрисидаги давлат намунасидаги сертификат мавжудлиги».
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига
молиялаштириладиган олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар
(чет тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг
касбий ва махсус фанлари ўқитувчилари бундан мустасно), шу жумладан
меҳнатига соатбай ҳақ оладиган профессор-ўқитувчиларга чет тилида айрим
махсус ўқув фанларини ўқитганлик учун курснинг давомийлиги ва чет тилини
ўқитиш касб маҳоратига қараб, уларнинг лавозим маошларига базавий
лавозим маошининг (меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг) 25 фоизидан 40 фоизигача бўлган миқдорда ойлик устамалар белгиланади.
Штатдаги профессор-ўқитувчилар бир семестрда камида 36 соат чет тилида ўқув фанини ўқитиш курсларини олиб боришлари керак.
Профессор-ўқитувчилар таркибининг
лавозим маошларига юқорида кўрсатиб ўтилган устамалар тегишли
факультетларнинг деканлари тақдимномалари бўйича олий таълим
муассасасининг ректори (директори) томонидан белгиланади.
Юқорида қайд эхтилган ўзгартириш ва қўшимчалар 2013 йил 1 сентябрдан бошлаб амалиётга жорий қилинади.
Manba: www.darakchi.uz
|
Раздел: Новости |
Просмотры: 1363 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
|
Интересные факты | Змея может спать в течение 3 лет |
|