Эътиборингизга дунёнинг энг гўзал масканларини ҳавола этамиз. Албатта ҳар ким ҳам бу жойларга бориш, уни ўз кўзи билан кўриш имкониятига эга эмас. Шундай экан, сизни виртуал саёҳатга чорлаймиз ва ана шу бетакрор манзаралар ҳақида баъзи маълумотларни бериб ўтамиз.(кани кетиг саёҳатга)Саёҳатни машҳур Уюни (Салар де Уюни) кўлидан бошласак, дунёдаги энг катта тузли кўлда ёмғирдан кейин ажойиб манзара - кўзгу ҳосил бўлади. Уюни сайёҳлар орасида жуда машҳур, бу ерда ҳатто тўлиқ туздан қурилган отель ҳам бор.
Камбоджадаги қадимий Ангкор Ват ибодатхонаси. Бу мамлакатнинг энг диққатга сазовор қадамжойи ҳисобланади.
Энди навбат Италияга. Рио Маджорадаги Чинкве Террега бир назар солинг. Бу жой ўзининг денгиз бўйидаги ранг-баранг уйлари билан машҳур.
Исландиянинг машҳур ҳудудлари орасида Мовий Қўлтиқни ажратиб кўрсатиш мумкин. Дунёнинг энг гўзал жойларидан бири бўлган ушбу маскан табиий иссиқлик манбаи бўлиб, сувлари жуда қайноқ.
Туристларнинг орзуси бўлмиш Мальдив ороллари. Ердаги ҳақиқий тропик жаннат. Буни расмларга қараб ҳам билиб олиш қийин эмас.
Йеллоустоун миллий боғи нафақат АҚШда, балки бутун дунёда машҳур. У жаҳондаги энг катта боғ бўлиб, бу ерда жуда кўплаб бўлоқлар жойлашган.
Калифорниядаги шишали пляж. У тўлқинларнинг савалашидан силлиқ ҳолга келиб қолган минглаб майда шиша бўлакларидан ташкил топган. Бу ер бир пайтлар чиқиндихона бўлган, лекин моҳир табиатнинг қудрати билан бу ер гўзал масканга айланган. Ҳозирда пляж давлат томонидан қўриқланади.
Ернинг бошқа томонига юриб, Туркияга келдик. Памукқалъа, қоя айвонларида сирли шаклларга ясланган иссиқлик манбаи. Бу жой ҳам ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон меросига киритилган.
Лава билан уммон тўқнашадиган Гавайи оролларидаги Биг Айленд ҳудуди. Бетакрор табиат манзараси. Бунақасини топиш мушкул. Ер остидан отилиб чиқаётган қайноқ лава муздек сувга тўкилиб, ўша ерда тош қотади.
Кариб архипелагидаги Сент Люсия деб номланадиган тропик орол-давлат. Сўзсиз дунёдаги энг чиройли манзарани айнан шу ерда учратасиз.
Рангли шаҳарчалардан яна бири — Санторини, Греция. Оқ-мовий рангдаги уйчалар шундоққина денгиз қояларида жойлашган.
Германиядаги Нойшванштайн дунёдаги энг чиройли қасрлардан саналади. Қирол қасри аслида кўпроқ эртаклардаги иншоотларга ўхшаб кетади.
Чилидаги Марбл ғори (Мармар ғор). Мармар сабаб, бу ердаги сувнинг рангги мовий тусга кирган. Нурнинг мармардан таралаётган акси сувнинг идеал даражада тиниқ мовий рангини таминлайди.
Япониядан четлаб ўтишнинг иложи йўқ. Жумладан, бу ерда сирли Аогашима ороли бўлиб, ундан вулқон отилади. Унинг кратерида ташқи дунёдан узилиб олган қишлоқ мавжуд.