Payshanba, 21.11.2024, 19:57
UzStars - Универсальный Портал
Приветствую Вас Гость | RSS

Реклама
Найти лучший обменник
news
Қосимов ва Сергеев ноябрь ойининг энг яхшилари бўлишди 
F.Xamraev & Toyly Shiriyew - Mani kechirarmiding (Kim o'g'ri) 
"Soddagina qiz" filmi treyleri 2013 
Azizjon Qosimov-Yurak nolasi (PREMYERA) 
Dunyodagi eng chiroyli metro bekatlari (foto) 
Mashhurlarning kino aktyorlar tanib bo‘lmas obrazlarda (foto) 
Дунёнинг энг гўзал қадамжоларига фотосаёҳат (фото) 
Qiziqarli, Foydali, Kerakli yoxud Ajoyib-u G'aroyib narsalar ! (FOTO) 
Разделы
Новости
Узбекская музыка
Зарубежная музыка
Шоу-бизнес
Новости спорта
Тексты песен
Интересные факты
Биография звезд
Рейтинг
База книг
Проект кто вор
Для компьютера
Истории
Полезные советы
Это интересно
Онлайн клипы (tas-ix)
Прикольные фотографии
Учебно познавательное
Онлайн фильмы
Онлайн сериалы
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Декабрь » 20 » Энг савиясиз хит қўшиқлар рейтинги
14:15
Энг савиясиз хит қўшиқлар рейтинги

Эстрадамизда яратилаётган тароналар маъно-мазмуни, савиясидан қатъи назар жуда тез фурсатда оммалашмоқда. Биз эса уларни айнан савия жиҳатидан саралашга уриниб кўрдик.
5-ўрин. Тамила, "Ягонам”.
Ушбу қўшиқни тинглаш давомида мени ҳайратлантирган нарса, 3 дақиқаю 56 сонияликнинг ашуланинг атиги 4 та мисрадан ташкил топгани. Тўғри мусиқа чоғида ҳам Тамилла "сен қалбимда ягонам” жумлалари ва арабча сўзлар янграб туради. Аммо асосий қисм қуйидагича:
"Сен қалбимда ягона, эркатойимсан, Ҳаммадан қизғонганим, шакар чойимсан. Гоҳи меҳрибоним, гоҳи золимсан, Сен сўнгги манзилимсан, тақдир йўлимсан...”
Тўғриси, қиз боланинг суйганини қизғониб, шакар чойга ўхшатишини биринчи эшитишим. Яна йигит кишига нисбатан "сўнгги манзилимсан” дейиш ўзбек қизига ярашмаса керак.

4-ўрин. Манзура, "Сохта туйғу”.
Манзуранинг 4-ўринни забт этишининг биринчи сабаби, ушбу қўшиғидаги жумлаларни бир-бирига улаш жуда қийин бўлганидандир.
”Эртаю кеч жони ҳалак, Ёнма-ён гулда капалак, Юрагида ёлғиз истак, сен фақат, сен фақат. Ҳар куни ўзгага хуштор, недир кўзида ошкор?”
Бу мисраларни тинглаб, ўз-ўзидан савол туғилади? Хонанда айтаётган "сохта туйғу” эгасининг эртаю кеч жони ким учун ҳалак? Ёнма-ён гулдаги капалак ким? Истаги фақат ёри бўладиган бўлса, нега унинг туйғулари сохта? Шу ўринда яна савол юзага келади: унинг истаги фақат ёрига эришмоқ бўлса, нега бевафолик қилиб, ҳар куни ўзгани севади (!). Кейинги саволни хонанданинг ўзи берган, "недир кўзида ошкор”, дея. Кўриб турганингиздек, мазмун жиҳатидан жумлалар умуман ўзаро боғланмайди. Яна нақоратдаги "Нобуд” сўзи ўрнида "қурбон”ни ишлатиш маъно жиҳатдан тўғри бўларди...

3-ўрин. Райҳон, "Самодан”.
Ушбу қўшиқнинг мағзини чақолмаганимиздан уни шу ўринга муносиб деб топдик. Фикримизча, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъаткорга бу даражадаги савиясиз қўшиқ куйлаш ярашмайди.
"Йўқ бўлди”, демай, дардим тўкмай, Аниғи кўргим келади шундай. Зор этма ундай, кундуз-тунда, Сени ким сева олади мендай? Кўнгил дармоним, қора кўзли ёрим, Ёдингда турай... Само-самодан селдай устингга, устун ёғилай, Қалбингга оқиб, сенга ярашган мамнун ёр бўлай...”
Ушбу қўшиқ, гўё олдин шеърга қофиядош сўзлар топиб, кейин ёзилгандек. Чунки на сўз ва на жумлалар бирор маънони англатиб, бир-бирига боғланяпти. Масалан, дармон сўзи жонга нисбатан ишлатирларди одатда. "Кўнгил дармони” жумласи эса қовушмаган. Самодан селдай устуннинг ёрнинг устига ёғилиши эса кулгилидир. Аммо ўзбек тилида шундай ножўя жумлаларнинг куйланиши ачинарли.

2-ўрин. Муниса Ризаева ва "Уммон” гуруҳи, "Во ажаб”.
Муниса Ризаева жарангдор овози ва ўзига хос услуби билан тез танилди. "Уммон” гуруҳи йигитлари эса қандай қўшиқ куйлашларидан қатъи назар, мухлислари кўнглини забт эта олган. Буни тан олиш керак.
"Мани қалбим, мани аламдаман, Лекин санамни қош қалам, ёр, ғанам (!), Мани севгим билан армондаман, армондаман. А, бўтта совуқ бўлиши керак! Саники-маники, уники-буники, кимники, маники бу? Саники-маники, биргаликда биринчи дуэт шу. Манимча бу қўшиқ унча-бунчага ёқмаса керак-ку, Бўлади-бўлади, қўлдан кеганча, ҳаёт шунақа-ку!”
Битта танишим бу қўшиқни эшитиб, "прикол” қўшиқ экан.” деди. Тўғри, аммо ҳар қандай "прикол” қўшиқда ҳам оз бўлса-да, маъно бўлиши керак. Сўзлари ўзаро боғлиқ бўлиши ва тўғри куйланиши лозим, ахир! Юқоридагидек, бир боғдан, бир тоғдан келиб эмас!

1-ўрин."Уммон” гуруҳи, "Бу оқшом”.
Ушбу тарона нафақат бизнинг хит-парадда 1-ўринда, кўплаб ёшлар орасида ҳам энг "мода”да.
"Ман сани севаман, бўлди бас, Ортиқча гап-сўз керакмас. Қўрқма сани ҳеч ким бўтта еб қўймас, Ёнган кўнгил куймай қўймас, Мани муҳаббатим сани севгингга зор, Кўзларим кўзларингга интизор, Нега бугун кўйлагинг кенгмас, тор, Манимча, бугун байрам бор...”
Менимча, изоҳга ҳожат бўлмаса керак! Севги ҳақидаги тароналарнинг бу даражада савиясизларча, ҳаёсизларча куйланиши эстрадамизнинг фожеага юз тутаётганидан далолат эмасмикан?! Йигитлар истаган сўзини у қўшиқда маъно англатиш ёки англатмаслигидан қаъти назар хоҳлаганча ишлатишган.

Таклиф (хулоса ўрнида)
Ушбу хонандалар аллақачон эстрадамизда ўз ўрнини топишган. Шу сабабдан, уларга битта таклиф билдирмоқчи эдим. Қўшиқни аввало матнини қоғозга тушириб, яхшилаб (то унинг маъносини тушунгунча) ўқиб чиқинг. Олдин мусиқа, ғоясини яратиб, кейин буюртма асосида шеър ёздириб, куйлашда давом этишса, бу "Топ-5”ликнинг сафи кенгайиб бориши мумкин...
P/S: Балки қўшиқ матнидаги айрим сўзларни нотўғри тушунган ва ёзган бўлишимиз мумкин. Бунга хонандаларнинг сўзни нотўғри талаффуз қилиши сабаб бўлгандир...

Раздел: Шоу-бизнес | Просмотры: 1241 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 4.5/2
Jami izohlar soni: 1
1 sardor  
ummon baribir ummon

Имя *:
Email *:
Код *:

Интересные факты
Виноград взрывается в микроволновой печи
Вход
Новые поступления
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-chak,oychiq)  2661
2Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1300
3Sarvar va Komil - Telbaman 1085
4Shohruhxon - Go'zalina 1171
5Shahlo Ahmedova - Ko'nglim Senda 1116
6Ummon - Qiynama Yuragimni 1032
7Bojalar - Ona  947
8Shohruhxon - Majnun 942
9Dilso'z - Onam 963
10Lola - Sog'indim 969
11Jamshid Abduazimov - Manoday (Remix) 929
12Rayhon - Tabib  929
13Shoxruz Abadiya - Telbaman 918
14Munisa Rizayeva - Vaqt (Soundtrack) 877
15Iroda Dilroz - Qoshing Qarosi 746
16Ummon - Meni Aldadi 750
17Dilso'z - Uylanasizmi Yo'qmi 755
18Munisa Rizayeva - Ammo Menmas 637
19Ummon - Soat 7da 612
20Shohruhxon - Ey Sabo 652
21Lola - Ovutay  581
22Umidaxon - Biyo-biyo 577
23Shahzoda ft. Shoxrux - Ket  672
24Ulug'bek Rahmatullayev - Qirmizi Olma 631
25Sitora Farmonova - Chamanda Gul 610
TOP-10
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-ch...  2661
2Gulasal Abdullayeva-Qoldim  2506
3Muxlisbek Berdiyev-Chinni gull... 2404
4Farrux Xamraev - Madonna (Kim ... 1622
5Группа Сахро-Алергия на бывшую 1407
6Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1300
7Shohruhxon - Go'zalina 1171
8Shahlo Ahmedova - Ko'nglim... 1116
9Sarvar va Komil - Telbaman 1085
10Ummon - Qiynama Yuragimni 1032
Поиск
www.UzStars.Ucoz.Net © 2024
Хостинг от uCoz