Реклама | |
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
| | |
| Главная » 2013 » Январь » 13 » Европадаги энг баланд бино 1 феврал куни очилади (фото)
08:06 Европадаги энг баланд бино 1 феврал куни очилади (фото) |
2013 йил 1 феврал куни Лондонда қад ростлаган Shard осмонўпар биносининг энг юқори қаватларига чиқиш мумкин бўлади. Баландлиги 310 метр келадиган ушбу кўп қавватли бино Темзанинг жанубий соҳилидаги Лондон-бридж туманида жойлашган. Юзаси 11 минг ойнаванд панеллардан иборат 87 қаватли пирамида шаклидаги минорада офислар, хонадонлар ва меҳмонхоналарнинг жойлаштирилиши режалаштирилган. Мазкур иморат янги шаҳар кварталининг ва London Bridge Quarter транспорт узелининг марказига айланади.
Юқоридаги бир нечта қаватлар галереялар ва томоша майдонлари учун ажратилади. Аммо Лондоннинг энг юқори нуқтасига саёҳат қилиш арзонга тушмайди: катталар учун чипта нархи 24,95 фунт, болалар учун —18,95 фунт этиб белгиланган. Бир дақиқада 68 - қаватга олиб чиқадиган лифтлардан кўтарилиб борар экансиз, бутун шаҳар кафтдек намоён бўлади. 69-қаватда ёпиқ, 72-қаватда эса — очиқ томоша майдонлари мавжуд. Агар ҳаво очиқ бўлса, 64 километр диаметрдаги тасвирни томоша қилиш мумкин бўлади. Шунингдек бинода Лондондаги энг катта дўкон жойлашади, унда Shard билан боғлиқ сувенир маҳсулотлари сотилади.
Ушбу бинонинг қурилиш ишлари ўтган йилнинг ёз ойида ниҳоясига етказилган. Shardнинг 80 фоиз улуши Қатарлик инвесторларга тегишли. 2008 йилда айнан уларнинг сармояси эвазига лойиҳа қутқариб қолинган эди. Сабаби, ўшанда иқтисодий инқироз сабабли бино қурилиши тўхтаб қолганди. Уч йил давом этган қурилиш ишларига камида 450 миллион фунтстерлинг сарфланган. Ушбу бинони барпо этиш кўплаб баҳс ва мунозараларга ҳам сабаб бўлди. Италиялик меъмор Ранцо Пиано лойиҳаси асосида бунёд этилган бино, Лондоннинг аввалги рекордчиси — One Canada Square минорасидан уч ҳисса баланд бўлиб, у шаҳар кўринишига катта ўзгариш киритди.
Shard шарпаси шаҳарнинг исталган жойидан кўринади, бу эса Британия пойтахти тарихий меъросини сақлаш билан шуғулланадиган фуқаро ва ташкилотларни ташвишлантирмоқда. Ҳатто ЮНЕСКО ташкилоти ҳавф остида бўлган Лондоннинг Тауэрини дунё меъроси қаторига киритишни ҳам мўлжаллади. Аммо лойиҳа муаллифлари шаҳар хукуматини ушбу бино пойтахтга кўпгина ижобий натижалар олиб келишига ишонтира олишди. Эндиликда учи қиррали Shard биноси, Елизаветта (Биг-Бен) минораси, Павел черкови, London Eye айланаси ва Норман Фостернинг Gherkin минолари сингари Лондоннинг энг таниқли иншоотлари қаторидан жой олди
|
Раздел: Новости |
Просмотры: 1459 |
Добавил: Administrator
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
|
Интересные факты | Бубонная чума XIV века уничтожила более 30% населения Италии. |
|