Реклама | |
Статистика |
Онлайн всего: 6 Гостей: 6 Пользователей: 0 |
|
| | |
| Главная » 2013 » Июль » 20 » Facebook ходимлари одамларнинг хатларини ўқишар экан
04:19 Facebook ходимлари одамларнинг хатларини ўқишар экан |
Facebook компаниясининг собиқ
ходими, Марк Цукерберг нутқларини ёзиш билан шуғулланиб келган Кэтрин
Лосс мазкур ижтимоий тармоқ ходимларининг фойдаланувчиларнинг шахсий
маълумотлари, хусусан аккаунт калит сўзларидан бохабар эканликларини
маълум қилди.
Лосснинг такъидлашича, у компанияга
ишга кирган 2005 йилдаёқ ходимлар исталган фойдаланувчининг сахифасига
кира оладиган "суперпарол"га эга бўлишган ва унинг ёрдамида
бегоналарнинг хатларини ва маълумотларини ўқишган.
Бу уларга фойдаланувчиларининг
муаммоларини хал қилишда ва керакли созламаларни ўрнатишда ёрдам берган.
Интернетдан фойдаланувчиларнинг кўпчилиги Facebook даги паролдан
фойдаланиши ва уни бошқа сайтлар учун ҳам қўллашини ҳисобга олсак,
бундай амалиёт дахлсизликка тахдид солиши мумкин.
Ҳозирда компаниядаги ходимларнинг
факат икки турга оиди фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини кўра
олади: фойдаланувчи шикоятини кўриб чиқиш ва хавфсизлик хизмати ҳамда
қўрқитиш-ҳоқарат қилиш ҳолатларини текшириш бўлими ходимлари.
Big Brother Watch гуруҳи раҳбари Ник Пиклснинг таъкидлашича, бу хабар фойдаланувчилар учун яна бир огоҳлантириш бўлиши керак.
"Паролларнинг бегонага тушиб қолиши
қандай оқибатларга олиб келишини кўрганмиз, шундай экан ижтимоий
тармоқларда барча шахсий маълумотларни сақлашга ҳожат бормикан”, дейди
Ник.Manba: www.darakchi.uz
|
Раздел: Это интересно |
Просмотры: 1063 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
|
Интересные факты | Ежегодно из-за этого гибнет 100 человек. |
|