Хўжалик эгалари тимсоҳлар яшовчи
майдонларни сел ёғаётган ёмғир тошириб юбормаслиги мақсадида очиб
юборганларидан кейин барча жониворлар қочиб кетган. Уни очиб юборишдан
мақсад эса ёғаётган кучли ёмғир сабабли тимсоҳлар яшайдиган майдонларда
тошқин рўй бермаслигини олдини олиш бўлган.
Айрим қочоқларни тутиб олишга муваффақ
бўлишди, аммо кўпчилиги ҳали ҳам озодликда. Йирқичлардан бирини 120
километр узоқликдаги регби майдонидан ушлаб олишган. Тимсоҳлар томонидан
жабрланганлар хақида маълумот мавжуд эмас. Қанча тимсоҳ ҳали
ушланмагани ҳам номаълум.
Лимпопода юз берган табиий офат
оқибатида ўн киши вафот этган, кўпчилик эса бошпанасиз қолган. ЖАРдаги
нохуш об-ҳаво қўшни Мозамбикка ҳам таъсир кўрсатди ва беҳавотир жойларга
кўчирилди.
Ферма сайтида хабар берилишича, хўжалик
худудида 15 мингга яқин судралиб юрувчи яшаган. Шаррос қуйган ёмғир
оқибатида эса фермерлар барча қўлостидаги жониворларидан ажралиб
қолишган. Қочоқлар қаерга жойлашиб олгани номаълумлигича қолмоқда.