Google корпорацияси мусулмонлар учун муборак Рамазон ойида махсус саҳифани ишга туширди. Бу ҳақда компаниянинг расмий блогида хабар берилган.
Саҳифада Каъба жойлашган Макка шаҳридаги ал-Ҳарам масжидидан суткасига 24 соатлик жонли трансляция йўлга қўйилган. Бундан ташқари, унда машҳур ошпазлар билан «видеоучрашувлар»нинг трансляциялари жадвалини ҳам топиш мумкин. Бу ошпазлар рўза вақтида тайёрлаш мумкин бўлган таомлар ҳақида маълумот беришади.
Бундан ташқари, Google Осиёнинг турли мамлакатларида суратга олинган ва махсус лойиҳа муаллифларининг фикрича, оилавий кўриш мумкин бўлган роликларни ва Google+ фойдаланувчиларининг Рамазонга бағишланган постларини таклиф қилади.
Шунингдек, бу саҳифада Яқин Шарқдаги энг оммабоп қидирув сўровлари, Google хариталари (компания бу хариталар ёрдамида дўстлар ва қариндошларникига сафарларни режалаштиришни тавсия қилади) ва яқинлар билан видеоконференциялар ташкил этиш имконини берадиган «видеоучрашувлар» сервисини реклама қилмоқда.
Манба: kun.uz
|