Google компанияси Германиянинг Audi автоконцерни билан ҳамкорлик тўғрисида эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Хабар беришларича, компаниялар Audi автоконцерни томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиллар салони учун Android платформасида ишлайдиган ахборот ва кўнгилочар тизимни ишлаб чиқиш устида ишлашмоқчи.
Манбаларнинг берган маълумотларига кўра, икки ширкат ўртасидаги бўлажак ҳамкорлик тўғрисида Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган Consumer Eletronics Show кўргазмасида эълон қилиниши мумкин.
Аввалроқ, Google’нинг асосий рақобатчиси ҳисобланган Apple компанияси бир қатор автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар, жумладан, BMW, Daimler (Mercedes-Benz), General Motors ва Honda билан ҳамкорлик қилиши ҳақида маълум қилганди.
Apple ушбу компанияларнинг автомобиллари мосламалар панелини iOS базасидаги қурилмалар билан интеграция қилишни режалаштирмоқда. Manba: Kun.Uz nashri
|