Британиянинг "Auto Kandy” студияси об-ҳавога қараб ўз рангини ўзгартирувчи "Nissan Skyline S2” автомобилини намойиш этди.
Автомобиль ранглари ҳароратдаги ўзгаришлар ва ёғинларга таъсирчан бўлган махсус термобўёқ туфайли ўзгаради.
Бундай технология маҳаллий ҳайдовчиларнинг ЙҲХББ ходимлари билан мулоқотида мураккабликларни келтириб чиқаришини тасаввур қилиш қийинмас. Ўзбекистонда автомобиль ранги аниқ белгилаб қўйилган бўлиб, у автомобилнинг техник паспортида қайд этилади.
Термобўёқли автомобилга совуқ сув қуйилганида нима юз беришини кўринг:
Manba: Даракчи.уз
|