Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказидан хабар беришларича, 1 июнь куни Республиканинг жанубий ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40о иссиқни ташкил этиши мумкин. Ёз фаслининг биринчи кунида мамлакатимиз бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг:
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22о, кундузи 28-33о бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20о, кундузи 30-35о бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20о, кундузи 32-37о бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22о, кундузи 35-40о бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20о, кундузи 32-37о бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15о, кундузи 20-25о бўлади.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19о, кундузи 35-37о бўлади. Manba: www.darakchi.uz
|