Хитойда мотоциклчи бир ўлимдан қолди.
Гап шундаки, Линхаи шаҳридаги чорраҳалардан бирида кескин бурилган юк машинаси мувозанатни сақлай олмай ағдарилиб кетди. Бу вақтда қарама-қарши томондаги йўлда автомобиллар ва улардан сал олдинроқда мотоциклчи яшил чироқ ёнишини кутиб турганди. Юк машинасига ортилган 19 тоонналик контейнер шундоққина мотоциклчининг олдига ағдарилиб тушди. Бахайбат юкнинг ўзи томонга оғиб келаётганини кўрган ҳайдовчи орқароққа тисланишга улгурди. Қолаверса, сал нарироқдаги машиналар ҳам қўрқувдан орқа томонга ҳаракатланган. Маълум қилишларича, ушбу йўл транспорт ҳодисаси туфайли ҳеч ким жабрланмаган.