Реклама | |
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
| | |
| Главная » 2013 » Май » 18 » Хитойлик киши қимматбаҳо автомобилини пачоқлаб ташлади
07:58 Хитойлик киши қимматбаҳо автомобилини пачоқлаб ташлади |
Хитой фуқароси ўзининг 420 минг доллар турадиган Maserati маркали автомобилини сифатсиз техник хизмат туфайли пачоқлаб ташлади.
Шандун вилояти Циндао шаҳридаги автосалон очилган кўргазма маркази ёнгинасида тўрт нафар йигит болға билан Maserati Quattroporte маркасидаги автомобилни уришган.
Автомобил сохиби шу орқали Хитойда мазкур маркадаги автомобилларга кўрсатиладиган техник хизматга ўз норозилигини билдиришга аҳд қилган. Ван исмли киши ушбу машинани 2011 йилда харид қилганди. Унинг таъкидлашича, ҳар гал техник хизматга мурожаат қилганида муаммо келиб чиқади. - Баъзида, машинанинг айрим эҳтиёт қисмлари эскисига алмашиб қолган бўлади, ваҳоланки бунинг учун мендан осмон баробар пул олишади,- дейди машина эгаси. "Умид қиламанки, чет эллик ишлаб чиқарувчилар ҳам ниҳоят хитойлик истеъмолчилар олий сифатли хизматдан фойдаланишга ҳақли эканликларини тушуниб етадилар", — деб ёзади Ван гапларидан иқтибос келтирган махаллий газета.
Икки йил аввал Циндаода 470 минг доллар турадиган Lamborghini эгаси ҳам ўз машинасини сифатсиз теххизмат сабабли пачоқлаб ташлаганди. Хитой 2009 йилдан буён жаҳоннинг йирик автомобил бозорларидан бири ҳисобланади. Бу ерда айниқса люкс маркадаги автолар жуда харидоргир. Бироқ теххизмат даражаси эса аввалгидай паст бўлиб қолмоқда.
|
Раздел: Новости |
Просмотры: 1036 |
Добавил: Administrator
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
|
Интересные факты | Каждый день на покупку наркотиков в России тратится 5 миллиардов рублей. |
|