Хонанда Муниса Ризаева шу кунларда ижод уммонига шўнғиган. Ўзининг айтишича, ҳозирда бир дақиқа ҳам бўш вақт тополмаётган экан. Маълумотларга қараганда, декабр ойининг бошларидан Мунисанинг навбатдаги "Дайди” номли қўшиғига ишланган клип эфирга узатилади. Хонанда яқинда Туркия сафарида бўлиб "Секин-аста” номли шўх қўшиғига ҳам клип суратга туширди. Мазкур клип Янги йил байрами арафсида эфирга узатилади. Қолаверса, у бошқа хонандалар каби "M&TVA-2012” мукофотидан умидвор эканини яширмади. Лекин унинг номзоди ҳозирча бирон номинацияга қўилмади. Айни дамда тақдимот маросимининг концерт дастурига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Ризаева ушбу концерт дастурида "Бевафо ёр” номли қўшиғини янгича йўналишда куйламоқчи.