Ҳозиргина Япониядаги «Big Arch Football Stadium» ўйингоҳида "Санфречче Хиросима" ва "Бунёдкор" клублари ўртасидаги учрашув бошланди. Ушбу саҳифа орқали учрашув тафсилотлари билан танишиб чиқишингиз мумкин бўлади.
"Бунёдкор" таркиби: Игнатий Нестеров, Хайрулло Каримов, Анвар Ғофуров, Саҳоб Жўраев, Марко Блажич, Жавлон Иброҳимов, Александр Пишчур, Лутфулла Тўраев, Артем Филипосян, Фозил Мусаев, Жасур Ҳасанов.
"Санфречче Хиросима" таркиби: Шусаку, Мизумото, Чиба, Тошихиро, Ишихара, Такахаги, Сато, Окамото, Ямагиши, Ишикава, Шиотани.
1. Ўйин бошланди.
2. Ҳар икки жамоа ҳам эхтиёткорлик билан ўйнамоқда. Рақиблар бир-бирини ўрганиш ҳаракатида бўлмоқдалар.
3. "Бунёдкор"да чамаси 40 метрлардан жарима тўпи тепиш имконияти бўлди. Аммо бундан наф чиқарилгани йўқ.
7. "Санфречче"дан чап қанотдан жарима тўпи тепиш имконияти бўлди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишга муваффақ бўлдилар.
10. Майдонда тенг кураш кечмоқда. Ҳар икки жамоа ҳам имкон қадар тўпни йўқотмасликка интилмоқда.
12. Лутфулла Тўраев деярли майдон марказидан тўпни дарвозабон устидан ошириб қўйишга уринди. Гарчи зарба аниқ бўлса-да, дарвозабон ҳаракатлари ҳам аниқликдан ҳоли бўлмади.
15. "Бунёдкор"нинг ўнг қанот ҳимоясидаги саросима юзага келди ва Филипосян тўпни рақиб ҳужумчисига "совға" қилди. Натижада Игнатий Нестеров дарвозаси томон хавфли зарба берилди. Игнатий ўз ўрнида ҳаракат қилди ва хавфни бартараф этди.
19. Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни ошириб бергач Марко Блажичда гол уриш учун имконият бўлганди. Аммо легионер футболчи бу имкониятдан фойдалана олмади.
23. "Бунёдкор" энди ўнг қанотдан хавфли ҳужум уюштирди. Александр Пишур ҳаволатиб етказилган тўпга бироз етмай қолди.
25. Энди ҳужум қилиш навбати "Санфреччо"да. Сато томонидан зарба берилган тўп тўппа-тўғри Нестеровнинг қучоғига бориб тушди.
32. Японлар аста-секинлик билан босимни кучайтирмоқдалар. Сато дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққанди, лекин оффсайд қайд этилди. Филипосян эса рақибга қўполлик қилгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
38. Фозил Мусаев узоқдан кучли зарба берди. Зарба бироз ноаниқ.
45. Гооллл!!!
45. Анвар Ғофуровнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб етказиб берган тўпини Пишчур бош билан зарба бериб рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 0:1.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
49. "Бунёдкор"да ҳисобни ошириш учун қулай имконият бўлганди. Афсуски қулай имкониятдан Жасур Ҳасанов фойдалана олмади.
51. "Санфреччо" бурчак тўпини амалга оширгач Мизумото бош билан зарба берди. Зарба бироз хато кетди.
62. "Санфречче" босимни кучайтирмоқда. Ташаббус деярли рақибда. Нестеров бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган рақиб оёқлари остидан тўпни тепиб юборишга эришди.
71. Рақиб иккинчи бўлим бошидан буён кучли босим уюштирди, аммо охирги дақиқаларда учрашув темпи бироз тушди.
75. Блажич ўз жарима майдончаси ичида жароҳат олиб ётибди. Дарвоза томон ёриб кираётган ҳужумчини тўхтатиб қолишда жароҳат олган кўринади.
76. Блажичнинг ўрнига Алибобо Раҳматуллаев туширилди. Ўтган йили "Аделаида"га қарши ўтказилган учрашув ва урилган гол Алибобонинг ҳали ёдидадир...
79. Японлар яна бир бор "Бунёдкор" дарвозаси томон хавфли зарба бердилар. Нестеров ўз ўрнида.
83. Алибобо ўнг қанотда фаол. Унинг ошириб берган тўпига Лутфулла Тўраев озгина ета олмай қолди.
84. Бурчак тўпидан сўнг японларнинг узоқдан берган зарбаси жуда кучли, аммо ноаниқ. Нестеров вазиятни назоратда ушлаб турибди.
87. Гоооллл!!! Фозил МУСАЕВ!!!!
87. Фозил рақиб ҳимоячиларидаги саросимадан моҳирона фойдаланди ва тўпни олиб қўйиб дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, имкониятдан совуққонлик билан фойдаланди.
90+3. Ҳакам сўнгги хуштагини чалди. Ҳаммани ғалаба билан табриклаймиз!!!
Манба: www.uff.uz
|