Главная » 2013»Январь»20 » Танишинг янги - Mercedes-Benz CLA-class (фотосуратлар)
03:15
Танишинг янги - Mercedes-Benz CLA-class (фотосуратлар)
Детройтдаги автосалонда Mercedes-Benz CLA-class автомобилининг биринчи нмойиш бўлиб ўтди. Янги моделга буюртмалар 2013 йил март ойидан бошлаб қабул қилинади. Унинг бошланғич нархи 29 минг Евро атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда. утилганидек Мercedes-Benz CLA нинг ташқи кўриниши A-class ва CLS седани ўртасида яратилди. Бироқ, Mercedes-Benz дан таъкидлашларича, янги моделнинг аэродинамического қаршилиги жуда оз – бор-йўғи 0,23. Бу эса қарийб жаҳон рекорди саналади. Mercedes CLA платформаси A-classники билан айни, лекин унинг габарити C-class седанидан қолишмайди. Узунлиги 4630 мм, эни - 2032 мм ва баландиги - 1438 мм. Шундай қилиб, мазкур янги автомобиль C-class моделидан 39 мм.га узунроқ, лекин ғилдирак асоси бироз кичик– 2700 мм.га 2761 мм. АҚШ бозори учун Мercedes CLA битта двигател– икки литрли 208 кучли мотор билан етказиб берилади. Европага эса Daimler кенгроқ гаммали мотор, ҳам дизель, ҳам бензинда ҳаракатланадиган 350 кучга эга A45 AMG мотори билан ишлаб чиқарилади. Барча двигателлар 7 босқичли автомат бўлади. Гарчи ушбу модел Детройтда кўрсатилган бўлсада, унинг асосий намойиши Берлинда 15-18 январ кунлари - Mercedes Fashion Week доирасида ўтказилади.
Германияда ушбу моделнинг бахоси 28 911 евродан бошланади ва модификациясига қараб 38 675 еврогача баҳоланади.