Реклама | |
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
| | |
| Главная » 2013 » Август » 4 » "Ўздунробита" филиалларига ҳам мижоз топилмади
09:44 "Ўздунробита" филиалларига ҳам мижоз топилмади |
"Ўздунробита” МЧЖ хорижий корхонасининг вилоятлардаги филиалллари активлари аукцион савдоларига қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бироқ, 31 июлга белгиланган мазкур аукцион аризаларнинг йўқлиги сабаб ўтказилмаган. Бу ҳақда mezon.uz интернет-нашри хабар бермоқда.
"Ўздунробита” МЧЖ ХК филиаллари кредиторлари томонидан компаниянинг вилоят филиаллари мулкларини аукцион савдоларига қўйиш ҳақида қарор қабул қилингач, ҳар бир филиал учун алоҳида бошланғич нарх белгиланган. 14 та филиалнинг умумий нархи 571 миллиард сўмга тенг.
Савдоларда иштирок этиш учун аукционга қўйилган мулк бошланғич нархининг 20%ини олдиндан тўлаш талаб этилади. Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан "Ўздунробита” корхонаси 2013 йилнинг 22 апрель куни банкрот деб топилган. Кейинчалик, 10 июн санасида вилоятлар хўжалик судлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди томонидан компаниянинг филиалларига нисбатан ҳам ҳудди шундай қарор қабул қилинган. Жорий йилнинг 1 июль санасида "Ўздунробита” МЧЖ мулкларининг аукционини ўтказиш режалаштирилганди, бироқ аризаларнинг йўқлиги сабаб, ушбу савдо ҳам қолдирилган.
|
Раздел: Новости |
Просмотры: 844 |
Добавил: Administrator
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
|
Интересные факты | Каждый день в мире появляется 65 новых миллионеров. |
|