ЎФФ матбуот хизмати томонидан ташкил
этилган октябрь ойининг энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича
сўровнома якунига етди.
Сўровнома якунларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббий Дилшод Нуралиев энг яхши мураббий, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов эса, энг яхши футболчи номини қўлга киритишди.
Ўз тарихида илк маротаба U-16 ўсмирлар
ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиблигини қўлга киритган Ўзбекистон
ўсмирлар терма жамоаси бош мураббий Дилшод Нуралиев октябрь ойи
сўровномасида ғолиб бўлди. 23 сентябрь - 6 октябрь кунлари Эрон
мамлакатида бўлиб ўтган қитъа чемпионатида Дилшод Нуралиев бошчилигидаги
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси, мамлакат футболи тарихида қитъа
чемпионатида ғалаба қозонган илк терма жамоага айланишди.
Владикавказнинг «Алания» клуби ҳамда
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов футболчилар
орасида октябрь ойи якунига кўра энг яхши деб топилди. Ўзбекистон миллий
терма жамоаси сафида сўнгги тўрт ўйинда рақиблар дарвозасини тўрт
маротаба нишонга олган ярим ҳимоячи, ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичи
5-тури доирасида, 16 октябрь куни сафарда Қатар терма жамоасига қарши
учрашувда ҳам миллий терма жамоага ғалаба келтирган ягона гол муаллифига
айланганди.
Манба: uff.uz
|