Ўзбекистонга ташрифи чоғида журналислар билан кўришишга рози бўлмаган Нюша "Даракчи” газетаси учун вақт ажратди... 3 феврал куни "Истиқлол” санъат саройида россиялик таниқли хонанда Нюшанинг бир кунлик концерт дастури бўлиб ўтди.
— Сизни кўриб турганимиздан жуда хурсандмиз. Ўзбекистонга ҳуш келибсиз!
— (Самимий жилмайиб), раҳмат! Сизларнинг меҳмондўст халқ эканингизга яна бир карра амин бўлдим. Об-ҳавонинг бу қадар совуқлигига қарамай, илиқ кутиб олганингиздан хурсандмиз! — Ижодингиздаги илк учта клипни ҳам айнан бизнинг юртимизда суратга олганингиздан ҳамхабаримиз бор.
— Ўзбекистон ниҳоятда гўзал давлат. Бир-биридан қолишмайдиган даражадаги масканлари талайгина. Бир қўшиғимни клипини клипмейкер таклифи билан Ўзбекистон чўлларида суратга туширганмиз. Тасвирга олиш жараёни билан боғлиқ қизиқарли хотираларимни кўп эслайман... — Ўзбекистонга уюштирган ташрифингиздан бирида ўзбек лағмонини ёқтириб қолган экансиз. Бу сафар-чи? Юртимиздан Россияга нима олиб кетишни мўлжалладингиз?
— (Кулади), ёнғоқларни! Меҳмонсевар халқнинг дастурхонига қўйиладиган турли таъмдаги ёнғоқларни мазза қилиб истеъмол қиляпман. Москвага ҳар биридан камида ярим қоп олиб кетсам керак. Россия эстрадасининг энг машҳур хонандаси билан кечган эксклюзив суҳбатнинг тўлиқ вариантини "Даракчи” газетасининг 13 феврал куни чоп этиладиган 3-сонда ўқишингиз мумкин. Унда Нюша қайси ўзбек хонандаларини таниши, уларнинг қайси бири билан дуэт куйламоқчи эканлиги, журналистларга муносабати, отаси билан продюссерлик муносабати, шахсий ҳаёти ва режалари билан ўртоқлашган. Уни газетанинг 13 феврал куни сотувга чиқадиган 3-сонида ўқишингиз мумкин бўлади. Ўтказиб юборманг!
Manba: Darakchi.Uz
|