ЖЧ-2014 саралаш баҳси доирасидаги ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон устидан ўз тарихида илк бор ғалаба қозонди. Ўйинни барчангиз телевизор орқали кўрдингиз. Шу сабабдан тафсилотларга ортиқча тўхталиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Фақат битта гапни айтиб ўтмоқчимиз.
Эсингиздами, Улуғбек Бақоев Қозоғистон Кубоги финалини ташлаб терма жамоа йиғинига келганди. Ўшанда Бақоевнинг бу қарори кўпчиликка маъқул келган бўлса ҳам, айрим мухлислар уни гол ура олмасликда айблашганди. Мана, Бақоев! Мана унинг узоқ муддат урилмай келаётган голлари! У барчасини бир зарбага жойлаб, Эрон дарвозасига йўллаб қўди.
Яна бир гап. Халқнинг дуосида гап кўп. Ватанга муҳаббат инсонни улуғлайди. Юқори даражаларга олиб чиқади. Улуғбек ўшанда Ватани учун жуда муҳим финал ўйинини қолдириб келгани учун халқнинг дуосини олганди. Ана ўша дуо бугун ижобат бўлди. Бугун Улуғбек Бақоев халқ қаҳрамони! Нафақат у, балки барча футболчилар қаҳрамон! Бу ғалаба Бразилия сари йўлнинг боши. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Лекин биз биринчи ўриндамиз! Бугун ана шу натижа билан роҳатланиб туринг! ҚОлганини кейин ҳисоблаймиз!
ЖЧ-2014. Саралаш баҳси Эрон – Ўзбекистон 0:1 Гол: У. Бақоев, 71
ЭРОН: 1. Сайид Раҳматий, 2. Ҳусрав Ҳайдарий, 4. Сайид Ҳуссайний, 6. Жавод Некунам, 7. Муҳаммад Нурий (18. Пажмон Нурий, 66), 9. Ризо Гучаннежҳод, 14. Андраник Теймурьян (11. Алиризо Аббосфад, 80), 15. Пежман Мунтазарий, 16. Ашқан Дежога, 21. Меҳрдод Пўлатий, 23. Муҳаммад Ризо Халатборий.
ЎЗБЕКИСТОН: 12. Игнатий Нестеров, 23. Акмал Шораҳмедов, 4. Артём Филипосян, 6. Ислом Тўхтахўжаев, 14. Виталий Денисов, 17. Санжар Турсунов, 18. Фозил Мусаев, 7. Азизбек Ҳайдаров, 22. Шоҳрух Гадоев (13. Олег Зотеев, 65), 8. Сервер Жепаров, 10. Улуғбек Бақоев (15. Александр Гейнрих, 82). Огоҳлантиришлар: Ашкон Дежога (24), Муҳаммад Нурий (50) — Азизбек Ҳайдаров (24), Сервер Жепаров (52), Акмал Шораҳмедов (56).
|