Горкий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида очилган ушбу майдоннинг катталиги 18 минг квадр метрни ташкил этади. 16 ноябрдан ишга туширилган муз майдони 2013 йилнинг 10 мартига қадар дам олувчилар ихтиёрида бўлади. Боғ матбуот хизматининг маълум қилишича, майдонда конькиларни ижарага берувчи 4та пункт ташкил қилинган, фигурали учиш, хоккей майдони, рақс майдонлари шулар жумласидан. Бундан ташқари майдонда қаҳвахона ишлаб турибди ва у ерга конькида бориш мумкин. Муз майдони душанбадан ташқари ҳар куни махаллий вақт билан соат 10:00 дан 23:00гача очиқ бўлади. 2011 йилда ташкил қилинган муз майдони бу йилгисидан анча кичикроқ эди, чунки ўтган Фоввора майдони муз майдонига айлантирилмаганди
|