Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг 2012 йилда компаниядан, компенсация тўловлари ва ойлик маоши сифатида, 1,9 миллион доллар олган. Бу ҳақда АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси расмий сайтида ахборот берилган.
Бир йил аввал Цукерберг 1,7 миллион доллар ишлаб топган эди. Facebook ижрочи директори ижтимоий тармоқнинг энг кўп маош оладиган топ-менежери ҳисобланмайди. Таққослаш учун, Facebook’нинг бош операцион директори Шерил Сэндберг 2012 йилда 26,2 миллион доллар ишлаб топган бўлиб, ундан 25 миллион опционларга тўғри келади.
2012 йилнинг май ойида, Facebook ўз акцияларини биржага бирламчи жойлаштирганида, Цукерберг ўзига тегишли ва 2,7 миллиард долларга баҳоланадиган 60 миллион дона акция миқдоридаги опционини реализация қилган эди.
CNNMoney интернет-нашри фикрича, ушбу актив Цукербергнинг даромадлари декларациясида ҳисобга олиниши шарт, бу ҳолда Цукербергга солинадиган солиқлар миқдрри 1,1 миллиард долларгача ошади.
Manba: www.kun.uz