Seshanba, 12.05.2026, 19:15
UzStars - Универсальный Портал
Приветствую Вас Гость | RSS

Реклама
Найти лучший обменник
news
Bad Boy ft Subxan ft Shaxnoza-Odnoklassniki.Ru 
Manzura-O'ngimda Ko'ray 
12-avgustdan 13-ga o‘tar kechasi yulduzli yomg‘irni ko‘rish mumkin bo‘ladi 
Тошкентдаги «xolat»лар «holat»ларга ўзгартириб чиқилди 
Янги телесериалнинг намойиши май ойида бошланади 
Qoyalar ostida yashashni istaysizmi? 
''МТС Ўзбекистон" ўзини банкрот деб атади 
Янги йил дастурхонига тавсия этилмайдиган таомлар 
Разделы
Новости
Узбекская музыка
Зарубежная музыка
Шоу-бизнес
Новости спорта
Тексты песен
Интересные факты
Биография звезд
Рейтинг
База книг
Проект кто вор
Для компьютера
Истории
Полезные советы
Это интересно
Онлайн клипы (tas-ix)
Прикольные фотографии
Учебно познавательное
Онлайн фильмы
Онлайн сериалы
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Декабрь » 27 » Янги йил кечасидаги даҳшатлар
10:51
Янги йил кечасидаги даҳшатлар

31 декабрь куни янги йил кириб келишига оз қолганда, турли хил бахтсиз воқеаларни бошдан ўтказиб, анча "кўзи очилган” муштарийларимизнинг фикр ва мулоҳазалари билан танишамиз.  
"Киссовур қорбобо”
Маҳбуба Қодирова, қандолатчи:
Тўғриси, ҳозир айтиб бермоқчи бўлганим воқеа бундан бир неча йил илгари содир бўлган. Очиғи, уни ҳатто эслагим ҳам келмайди. Маҳалламизда бир қорбобо айланиб юрган экан. Уйнинг ойнасидан қараб турган болаларим турмуш ўртоғимга қараб "дада анави қорбобони уйимизга таклиф қилайлик” деб қолишди. Мен ҳам уларга шерик бўлиб, турмуш ўртоғимдан қорбобони уйга олиб чиқишларини илтимос қилдим. Бир зумда уйимиз қувончга тўлди. Ҳалиги қорбобо ҳали шеър айттирди, ҳали қўшиқ... Хуллас ҳеч кетай демайди. Турмуш ўртоғим иккимиз болалар билан қорбобони ёлғиз қолдириб ташқарига чиқдик. Бир маҳал қорбобо ёнидаги шериги билан кетамизга тушиб қолишди. Уларни кузатиб бўлгач, турмуш ўртоғим фарзандларимизга аталган совғаларни бера бошлади. Менга келганда эса, стол атрофини гир айланиб олган совғасини қидирди. Кейин билсак, ҳалиги қорбобо турмуш ўртоғим менга атаб олиб келган янги телефонни олиб жуфтакни ростлаган экан. Ички ишлар вазирлиги ходимлари омон бўлишсин, шу куни ҳам уларга тинчлик бермадик. Бир соатга етмасдан ҳалиги "киссовур қорбобони” тутиб келишди. Сиз ҳам ўзингизга эҳтиёт бўлинг, қўшнини ўғри тутиб юрманг тағин.
"Янги йил деса юрак безиллайди”
Акром Тўхтаев, автобил устаси:
Авваллари янги йил байрами яқинлашди дегунча кексаларнинг, ҳомиладор аёлларнинг юраклари зирилларди. Боиси, перотехника воситаларининг шовқини сабаб, қанчадан-қанча қарияларимиз бедаво дардга чалинган, ёш келинчакларимизнинг кўзи вақтидан аввал ёрган. Ўтган 2-3 йилдан буён перетехника воситаларини сотиш ва фойдаланиш қаттиқ назорат остига олингани қувонарли ҳол. Шукрки, хозир пақилдоқнинг овозини деярли эшитаётганимиз йўқ. Шу ўринда икки йил аввал маҳалламизда содир бўлган бир воқеани айтиб берсам. 31 декабр санасида, янги йилнинг киришига бир соат қолганида уйга келаётгандим, қўшниларнинг фарзандлари пақилдоқ ўйнашаётган экан. Шу дамда ҳалиги болалардан бири қўлидаги пақилдоққа гугурт чақиб, шиша идиш ичига солиб юборди, бирдан ҳалиги шиша синиб заррачалари ҳар томонга сочилди. Болалардан бири эса, додлаганча кўзини ушлаб чопди. Бориб қарасам, ҳалиги шиша заррачаси боланинг кўзига кириб кетибди. Ота-онаси билан тезда Тошкент тиббиёт академиясига олиб бордик. Шукрки, навбатчи шифокорлар бор экан. Бола бир неча кун кўз касалликлари шифохонасида даволанди. Биз эса, янги йилни шифохонада кутиб олдик...
"Меҳмонлар билан овора бўлиб уйимга ўт кетди”
Саодат Усмонова, уй бекаси:
31 декабр санасида уйимиз меҳмонга тўлиб, янги йилни кутиб олиш тараддудида эдик. Ҳаммамиз меҳмонхонадаги меҳмонлар билан овора бўлиб, меҳмонхонадан ташқарига чиқмай ўтираверибмиз. Шу дамда ташқаридан оловнинг иси думоғимизга урилди. Қўшниларникидан келаётгандир-да, деб бемалол ўтиравердик. Ёнаётган нарсанинг иси янада кучайиб тутун пайдо бўлгач, ташқарига чиқиб қарасак, айвонимизга ўт кетибди. Кўплашиб дарҳол оловни ўчиришга ҳаракат қилдик. Афсус, кучимиз этмагач, ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига қўнғироқ қилиб, зудик билан ёрдам чақирдик. Кўп ўтмай улар келиб, оловни ўчиришди. Билсак, олов газ плитамиздан чиқибди. Газга чой қўйиб, оловни баландлатиб ичкарига кириб кетибмиз. Газ плитамиз эса ойнанинг ёнгинасида эмасми, ойнага илинган парда шамолда учиб, бир учи оловга тегиб ёнғин чиқибди. Хавф-хатар байрамлигига қарамай бостириб келавераркан. Сиздан эса ҳушёрлик талаб этилади. Агар сизда ҳам шунга ўхшаш вазият содир бўлса, зудлик билан Тошкент шаҳри бўйича 101, республикамизнинг турли ҳудудларидан 01 рақамларига қўнғироқ қилинг
P/S.: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг берган маълумотларига қараганда, 2011 йилнинг 31 декабр санасида Республикамиз бўйича 66 та ёнғин ҳодисаси аниқланиб, ўз вақтида бартараф этилган.
"Янги йилда ўғлимни йўқотиб қўйдим...”
Улуғбек Шукуржонов, тадбиркор:
Ўтган йилги янги йил санаси бир умр хотирамда сақланиб қолса, ажабмас. 31 декабр куни 10 ёшли ўғлимни олиб Тошкент шаҳридаги Чорсу бозорига борган эдим. Ўғлим бирдан холдан тойиб чарчаб қолгани учун, уни бир сотувчининг ёнига қўйиб ўзим яна бошқа нарсаларни харид қилгани кетдим-да, мени шу ерда кутиб тур деб тайинладим. Қайтиб келсам, ўғлимни ташлаб кетган жойимда рўзғор халталаримиз турибди-ю, аммо ўғлим йўқ. Атрофдагилардан суриштирдим. Қидирмаган жойим қолмади. Бозор маъмуриятига ҳам мурожаат қилдим. Сўнг уни Тошкент шаҳридаги Вояга етмаганлар ўртасида ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказидан топдим. Ўғлим бозорда мени қидириб адашиб қолгач, уни юқоридаги марказ ходимлари топиб олиб, дарҳол марказга олиб кетиб унга ғамхўрлик кўрсатишибди. Сиз ҳам байрам кунлари фарзандларингизга ҳушёр бўлинг. Уларни йўқотиб қўйган тақдирингизда, вилоятингиздаги ана шундай марказлардан топишингиз мумкин.
"Отни хуркитган пақилдоқ”
Нурия Иноятова, пенсионер:
Ҳар биримиз янги йил байрам тадбирларига фарзандларимизни олиб боришни одат қилганмиз. Сизнинг ҳам байрам тадбирлари уюштириладиган сайлгоҳлардаги бежирим қилиб безатилган от араваларга кўзингиз тушган бўлса, ажабмас. Мен асли Самарқанд вилоятиданман. Бундан бир неча йил илгари вилоятимиздаги сайлгоҳлардан бирига фарзандларимни олиб боргандим. У ерда ҳам болаларни сайр қилдиришга мўлжалланган от- аравалар бор эди. Нимадир бўлди-ю, от-аравалар турган томондан пақилдоқнинг қулоқни қоматга келтирадиган овози эштилиб, одамлар ҳар ерга тумтарақай қоча бошлади. Сал яқинроқ бориб қарасам, бир болакай пақилдоқни йўл четида турган отнинг оёғи остига ташлабди. Унинг овозидан ҳуркиб кетган от, ҳатто эгасига ҳам жиловини бермай ҳаммаёқни ағдар-тўнтар қилаётган экан. От ҳуркиб кетса, жуда ёмон бўларкан. Қанчадан-қанча одамларга шикаст етди. 5 сонияга ҳам бормайдиган бемаза "ҳузур-ҳаловат” атрофдагиларнинг ҳаётида бир умрлик доғ қолдиргани эса ачинарли ҳолат.

Юқоридаги бўлиб ўтган воқеаларни ҳукмингиз ҳавола этишдан мақсадимиз, байрам олдидан кайфиятингизни тушириш, қувончингизни сўндириш эмас. Аксинча, кўз илғамас юқордаги каби ҳолатларга янада огоҳ ва ҳушёрроқ бўлишга ундаш. Байрам байрамдек ўтиши учун эҳтиёт чораларини унутманг. Юқоридаги маълумотлар эса, албатта сизга асқотади деган умиддамиз.

Раздел: Интересные факты | Просмотры: 1274 | Добавил: Administrator | Рейтинг: 5.0/1
Jami izohlar soni: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Интересные факты
Каждый день на покупку наркотиков в России тратится 5 миллиардов рублей.
Вход
Новые поступления
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-chak,oychiq)  2820
2Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1394
3Sarvar va Komil - Telbaman 1204
4Shohruhxon - Go'zalina 1313
5Shahlo Ahmedova - Ko'nglim Senda 1277
6Ummon - Qiynama Yuragimni 1172
7Bojalar - Ona  1063
8Shohruhxon - Majnun 1045
9Dilso'z - Onam 1070
10Lola - Sog'indim 1090
11Jamshid Abduazimov - Manoday (Remix) 1054
12Rayhon - Tabib  1023
13Shoxruz Abadiya - Telbaman 1045
14Munisa Rizayeva - Vaqt (Soundtrack) 1029
15Iroda Dilroz - Qoshing Qarosi 911
16Ummon - Meni Aldadi 834
17Dilso'z - Uylanasizmi Yo'qmi 829
18Munisa Rizayeva - Ammo Menmas 734
19Ummon - Soat 7da 700
20Shohruhxon - Ey Sabo 744
21Lola - Ovutay  683
22Umidaxon - Biyo-biyo 669
23Shahzoda ft. Shoxrux - Ket  772
24Ulug'bek Rahmatullayev - Qirmizi Olma 739
25Sitora Farmonova - Chamanda Gul 700
TOP-10
1VIA Marokand - Tarnov (Chak-ch...  2820
2Gulasal Abdullayeva-Qoldim  2593
3Muxlisbek Berdiyev-Chinni gull... 2530
4Farrux Xamraev - Madonna (Kim ... 1694
5Группа Сахро-Алергия на бывшую 1506
6Shoxrux - Ajoyib Musiqa  1394
7Shohruhxon - Go'zalina 1313
8Shahlo Ahmedova - Ko'nglim... 1277
9Sarvar va Komil - Telbaman 1204
10Ummon - Qiynama Yuragimni 1172
Поиск
www.UzStars.Ucoz.Net © 2026
Хостинг от uCoz