Тошкентда 100 қисмли сериални суратга олиш ишлари бошланди. 1 март куни пойтахтимизда "Ҳаёт поғоналари” номли 100 қисмли телесериални суратга олиш ишлари бошлаб юборилди. Мазкур янги картина воқеалари "Силкофон” номли мобил алоқа компанияси биносида юз беради. Маълумотларга қараганда, сериални суратга олиш учун МТРК Медиамарказида майдони 800 кв.м бўлган павильонда декорация қурилган. Режиссёр Андрей Африннинг айтишича, телесериал илк бор конвейр услубида, яъни жонли овозда суратга олинади. Ҳар ҳафта иккита қисм тайёрланиши кўзда тутилган. Фильмнинг бош қаҳҳрамонлари компанияларини юқори поғоналарга кўтармоқчи бўлган ёш менежерлар бўлиб, шунингдек унда севги, дўстлик ва ҳиёнат каби мавзулар ҳам ҳикоя қилинади. Сериалда 30 нафар суратга олиш гуруҳи аъзолари бўлиб, 100 дан ортиқ актёрлар иштирок этади. Дастлабки 20 қисмнинг тақдимоти май - июнь ойларига мўлжалланган.
|