Раъно Ярашева: Шукр қизим узатдим, Куёв оиламга мос. Чалларда "Ёр-ёр” айтдим, Навбат совунга — "Олмос!”
Матёқуб Матчонов: "... бўйдоқ”чилик ёмонда, "Пул қани?” деб бўзлайман. Айни дамда рекломда, Чой ичиб, рост сўзлайман.
Отабек Мусаев: Олдин олиб мотамни Ота бўлдим "Шабнам”га. Яна "крутой” отамни, Олиб келдим "Ватан”га.
Азиз Раметов: Артистлик қонимда бор, Куйлайман-у, ўйнайман. Ким бўларкан менга ёр? Шуни роса ўйлайман.
Фаррух Соипов: "Келгинди куёв” эдим, Қилишди "Қалб ўғриси”. Ҳаммадан зўри дедим. Ота бўлиш, тўғриси.
|