Ўзбекистонда доимий яшайдиган аҳоли
сони 2012 йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра 29 миллион 874,6 минг кишига
етди. Йил бошидан ҳисоблаганда мамлакат аҳолиси 319,2 мингтага яъни
1,1%га кўпайган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилган.
Маълумотга кўра, шаҳар аҳолси
15 миллион 269,4 мингта, қишлоқларда яшовчи аҳоли сони эса 14 миллион
605,2 минг кишини, яъни мос равишда 51,1% ва 48,9%ни ташкил қилди.
Туғилиш кўрсаткичи январ-сентябр
ойларида 20,4 промиллни кўрсатди. 2011 йилнинг шу даврига нисбатан олиб
қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич 0,2 промиллга камайган.
Ўлим ҳолатлари эса 4,7 промилл, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,1 промилл ўсганини кўрсатди.
Ўлим ҳолатларининг 62,4%ни қонайланиши
касалликлари, 5,8%ни нафас йўллари касалликлари, 5,8%ни бахтсиз
ҳодисалар, захарланиш ва жароҳатлар ҳамда 5,6%ни ошқозон-ичак
касалликлари ташкил этади.
Тахминий маълумотларга кўра,
январ-сентябр ойларида бир ёшгача бўлган 4700 нафар гўдак вафот этган.
2011 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 4900 нафар бўлган эди.
Январ-сентябр ойларида ФҲДЁ
бўлимларида 189,3 мингта никоҳ қайд этилди ва 13,9 мингта ажрим рўйхатга
олинди. Ҳар 1000 нафар аҳолига 8,5та никоҳ, 0,6 та ажрим тўғри келган.
9 ой давомида Республика кириб келган
аҳоли 127,9 минг кишини, чиқиб кетганлар эса 157,8 мингтани ташкил
қилди. Шунга мос равишда миграция сальдоси -29,9 мингтани кўрсатди.
Сентябр ойининг охирига келиб меҳнат
органларида рўйхатдан ўтган иш қидириаётган фуқаролар сони 18 мингтани
ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 24,1 мингни
кўрсатганди.
Январе-сентябр ойларида иш билан банд
бўлмаган аҳоли сони 621,7 мингтани ташкил қилди ва бу иқтисодий фаол
аҳолининг 4,8%ни ташкил қилади.
Manba: www.darakchi.uz
|