Реклама | |
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
| | |
| Главная » 2013 » Апрель » 25 » Apple даромади сўнгги ўн йилда илк бор тушиб кетди
23:02 Apple даромади сўнгги ўн йилда илк бор тушиб кетди |
Америкнанинг Apple корпорацияси даромади 2013 молиявий йилнинг иккинчи чорагида тушиб кетди. Даромаднинг пасайишига мобил телефонлар ва планшет компьютерлар бозоридаги рақобат сабаб бўлмоқда.
Эй-би-си телеканалининг берган маълумотига қараганда, Apple кўрсаткичларининг ёмонлашишига асосан Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компаниясидаги жадал ривожланиш сабаб бўлган.
Apple компаниясининг чорак якуни бўйича даромади илк бор 2003 йилда тушиб кетган эди. 2013 молиявий йилнинг иккинчи чорагида даромад 18 фоизга тушди ва 9,5 млрд долларни ташкил қилди. Ўтган йили компания 11,6 млрд доллар даромад қилган эди. Иккинчи чоракда компания 43,6 млрд доллар молиявий тушумга эга бўлди.
Ҳисобот даврида Apple 37,4 млн iPhone ҳамда 19,5 млн iPad сотишга муваффақ бўлди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мазкур кўрсаткич юқори бўлса ҳам экспертлар корпорациянинг маҳсулотларига талаб камайганлигини прогноз қилишмоқда. Бу эса чакана савдода компаниянинг янги ва истиқболли моделларнинг йўқлигидан далолат беради.
|
Раздел: Новости |
Просмотры: 862 |
Добавил: Administrator
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
|
Интересные факты | Билл Гейтс зарабатывает 250 долларов в секунду. |
|