Бирлашган Араб Амирликлари чемпионати доирасида Ал-айн ва Ажман футбол жамоалари ўртасида кечган учрашувни кузатган футбол мухлислари қизқиқарли манзаранинг гувоҳига айландилар.
Учрашувнинг 87-дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда 3-0 ҳисобида олдинда бораётган майдон эгалари қанотдан тўпни ўйинга ташлаб, навбатдаги ҳужумга отланишди. Эътиборли томони, ҳужум тезда авж олмади, аксинча футболчилар тўпни бир-бирларига қайта-қайта оширишди, орада бунга дарвозабон ҳам қўшилди. Оз эмас, кўп эмас 18-тўп узатишдан сўнг Юсуф Аҳмад дарбозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни 4-0 га етказди. Ушбу узоқ давом этган комбинацияни ўзингиз кузатиб, унга баҳо беринг.