"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси махаллий рейслар чипталари учун эълон қилинган янги йил чегирмалари муддатини узайтирди.
Унга кўра 2013 йилнинг 31 январигача тегишли йўналишлар учун чипталар арзонлаштирилган нархларда сотилади. Эслатиб ўтамиз, бундан бир қанча вақт муқаддам миллий авиакомпания Самарқанд, Андижон, Наманган ва Фарғона шаҳарлари авиарейслари чипталари нархларини бир мунча пайсатирганини маълум қилганди.
Бундай имкониятдан кўпчилик йўловчилар фойдаланишди ва ушбу йўналишларга талаб катталигича қолмоқда. Шу муносабат билан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" чегирмаларнинг амал қилиш муддатини 2013 йил 31 январига узайтиришга қарор қилди.
Арознлаштирилган нархлар бўйича, барча йиғимларни қўшиб ҳисоблаганда Самарқандга бир томонлама чиптанинг нархи 40 000 сўм, Андижон, Наманган, Фарғонага эса 67 000 сўмни ташкил қилади. Чипталар сони чегераланган.