Берлиндаги «HackescheHöfe» кинотеатрида ўзбек киносанъати кечаси бўлиб ўтди. Тадбирнинг ўтказилишидан асосий мақсад иштирокчиларни ўзбек киносининг ривожланиш истиқболлари, хусусан Фонд Форумнинг Тошкент халқаро "Олтин гепард” кинофоруми лойиҳаси билан таништириш бўлди. Мазкур тадбирда ўзбек режиссёри Абдувоҳид Ғаниевнинг «Дада» фильми намойиш этилди. Кечада дипломатик корпус вакиллари, Германия маданият ҳодимлари, Постдамск кино ва телевидение институти профессор ва талабалари, Гумбольдтск университетида ўзбек тилини ўрганаётган талабалар, шунингдек Германияда яшайдиган ўзбеклар иштирок этишди. Тадбир Фонд Форум, Ўзбекистонни Германиядаги элчихонаси ҳамда «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан ташкил этилди. Мамлакатимизда ўтказилган "Олтин гепард” Тошкент кинофорумларига ташриф буюрган германиялик кинотанқидчи Ханс-Йоахим Шлегель йиғилганларни мамлакатимизда киноматография соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирар экан, халқаро "Олтин гепард” кинофорумидан олган таасуротлари билан ўртоқлашди. У сўнгги пайтларда Ўзбекистонда яратилган фильмларнинг ҳорижда қўлга киритаётган ютуқлари хусусида гапирар экан, Зулфиқор Мусоқовнинг "Қўрғошин”, Аюб Шахобиддиновнинг "Паризод” фильмларини ёдга олиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда немис журналисти Аксель Порш ўтган йили мамлакатимизга ташриф буюргани ҳамда Фонд Форумнинг online-анжуманида иштирок этгани ва уни кузатиш унга катта мароқ бағишлаганини таъкидлади.
darakchi.uz
|