Бу йил куз фаслининг ярми жуда илиқ ва ёмғирсиз келди. Аммо бу бетакрор ва мўъжизакор куз мавсумидан лаззатланишга халақит бермайди, албатта. Ерга тўкилган баргларда турли ранглар жилвасини кўриш мумкин. Куз – бу табиат гўзаллигига уйғунлашиб кетган ҳар хил ранглар жилоси, нам хазон аралаш салқин ҳаво, иссиқ чой ва кийим-кечак... Қуйида, йилнинг ушбу ажойиб фаслини ифодаловчи 12 та энг чиройли фотосуратни тақдим этамиз.