Бангладеш пойтахти Дакка шаҳри яқинида жойлашган саккиз қавватли Rana Plaza мажмуаси бугун эрталаб маҳаллий вақт билан 09:00 да қулади.
Бунинг оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 100 га яқини турли даражадаги жароҳатлар олди, вайроналар остида эса яна юзлаб киши қолиб кетмоқда, бу хақда Бангладешнинг BSS агентлиги хабар бермоқда.
Rana Plaza мажмуасида тикув фабрикаси, банк ва кўплаб дўконлар бўлган.
Полиция раҳбарларининг сўзларига қараганда, бинонинг бир қисми кутилмаганда қулашни бошлаган, бу эса саросима ва ваҳимани келтириб чиқарган. Маълум бўлишича, сешанба куни бино деворларида ёриқлар пайдо бўлган, шундан сўнги фабрика ва банк бўлимлари ёпилган. Аммо чоршанба куни кўп ишчилар бинога қайтиб келишган.
Бош Вазир Шейх Хасина маҳаллий хукумат вакилларига одамларни зудлик билан қутқариш учун барча чораларни кўришни буюрди. Қутқарув операциясига ҳарбийлар ҳам қўшилишди.