15 ноябрь куни GM-Uzbekistan компанияси янги Сhevrolet Сobalt моделини сотувга чиқариш ҳақида қарор қабул қилди.
Шу куни кечқурун машиналар мамлакатдаги автосалонларга етказиб бериш учун трейлерларга ортила бошланди, деб ёзади bibi.uz.
Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни пойтахтда "GM Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган янги "Chevrolet Cobalt” автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтганди.
"Cobalt” 1,5 литр ҳажмдаги тўрт цилиндрли, бензин билан ишлайдиган 106 от кучи қувватига эга ва 5 босқичли механик узатмали двигатель билан жиҳозланган. 100 километрга тахминан 6,2 литр ёқилғи сарфлайди. Ривожланиб бораётган бозорларда бу автомобил В туркумига кирувчи ягона модел бўлади. Бундан ташқари, унинг 6 босқичли автомат трансмиссия ўрнатилган русумига ҳам буюртма бериш мумкин.
Беш киши учун мўлжалланган ушбу кенг салонли автомобиль йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ён томонлари баланд анатомик ўриндиқлар билан жиҳозланган. Автомобил кондиционер, қуйма дисклар, аудиотизим, хавфсизлик ёстиқчалари, электр кўзгулар ва автоматик трансмиссия билан жиҳозланган.
Янги Cobalt моделини ишлаб чиқариш ҳажми йилига 120 мингдан зиёд автомобилни ташкил этади, улардан камида 50%ни МДҲ мамлакатларига экспорт қилиш режалаштирилган.
Manba: Olam.Uz
|