Голландияда 15-16 ёшли футболчилар иштирокидаги «Ньив Слотен» ва «Бейтенбойз» жамоалари ўртасида кечган ўртоқлик ўйинида фожеа юз берди. Кечаги ўйинда ён ҳакамлик вазифасини бажарган Рихард Ньивенхейзеннинг қароридан норози бўлган ёш футболчилар кутилмаганда уни дўппослаб кетишган. 41 ёшли ҳакам оғир жароҳатлар натижасида касалхонада ҳалок бўлган. Ушбу жиноятда айбдорликда гумон қилинган Амстердамнинг «Ньив Слотен» жамоаси бир гуруҳ футболчилари ҳибсга олинди. "Аякс" бош мураббийи Франк де Бурнинг фикрича бундай вахшийликларга қарши қатъий чоралар кўриш вақти етди. - "Бундай вазиятда қуруқ сўзларнинг ўзи камлик қилади, бу болалар ақлан соғлом эмас”, - дейди «Аякс» мураббийи.
|