| Главная » 2013 » Февраль » 21 » Танишинг, Spark EV - янги электрмобиль (фото)
08:08 Танишинг, Spark EV - янги электрмобиль (фото) |
Швейцариянинг Женева шаҳрида шу йилнинг 7 март куни "Geneva International Motor Show 2013” – халқаро автомобиль салони кўргазмаси очилади. 1924 йилдан буён ҳар йили ўтказиладиган мазкур кўргазма жаҳон автомобиль оламидаги энг йирик воқеалардан бири ҳисобланади. Жорий йилда у ўзининг 83 йиллигини нишонлайди. Ушбу халқаро кўргазмада бу сафар Audi, BMW, Fiat, Ford, Hyundai, Infiniti, Jaguar, Kia, Lamborghini, Mazda, Mersedes-Benz, Alfa Romeo, Porsche, Skoda, Volkswagen, Volvo каби дунёнинг етакчи автомбилсозлик компаниялари ўз янгиликлари – янги яратилган машиналари билан иштирок этадилар. Яна бир янгилик. Женевадаги мотор-шоуда Chevrolet компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги электрик Spark EV автомобили намойиш этилади. Экологик тоза мазкур янги турдаги автомобиль ҳажми кичик бўлса-да, катта қувватга эга экани айтилмоқда. Машинадаги литий-ионли батареяни атиги 20 дақиқа ичида, унинг аккумуляторини эса 6-8 соат ичида қувват олдириш мумкин. Айни пайт Spark Evнинг баҳоси сир тутилмоқда. Бу қулай, шинам ва бензинда юрмайдиган, шу орқали хамёнга путур етказмайдиган машина 2014 йилдан бошлаб сотувга қўйилади. "Geneva International Motor Show 2013” – халқаро автомобиль салони кўргазмаси 7-17 март кунлари бўлиб ўтади.
|
Раздел: Новости |
Просмотры: 1094 |
Добавил: Administrator
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |