Кеча Чемпионлар лигасининг сўнги тур ўйинлари якунига етди. Донецда "Ювентус" жамоаси маҳаллий "Шахтёр" клуби устидан ғалаба қозонди. Лондоннинг "Челси" клуби бўлса, ўз майдонида "Нордшелланд"ни йирик ҳисобда "тор-мор" этди лекин бу натижа уларга кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлмади. Шу тариқа жамоa Чемпионлар лигасида ғалабага эришган ҳолда, келгуси мавсумда гуруҳдан чиқа олмаган илк жамоага айланди. Эслатиб ўтамиз, "Марсел" клуби 1992/93 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида ғалабага эришган ҳолда, келгуси мавсум ушбу мусобақада мутлақо иштирок этмаган эди. "Челси" клуби Е гуруҳида учинчи ўринда қолиб кетди ва плей офф йўлланмасини "Шахтер" ва "Ювентус" жамоаларига бой берди. Энди аристократлар баҳорда Европа лигасида иштирок этишлари лозим бўлади.
Европа Чемпионлар лигаси, 6-тур натижалари билан танишинг. Шахтер Украина – Ювентус Италия 0:1 (0:0, 0:1) Челси Англия – Нордшелланд Дания 6:1 (2:0, 4:1) Лилль Франция – Валенсия Испания 0:1 (0:1, 0:0) Бавария Германия – БАТЭ Беларусь 4:1 (1:0, 3:1) Брага Португалия – Галатасарай Турция 1:2 (1:0, 0:2) Манчестер Юнайтед Англия – ЧФР Руминия 0:1 (0:0, 0:1) Селтик Шотландия – Спартак Россия 2:1 (1:1, 1:0) Барселона Испания – Бенфика Португалия 0:0 (0:0, 0:0)
Чемпионлар лигасининг плей-оф босқичига чиққан жамоалар: «Малага», «Барселона», «Реал», «Валенсия» (Испания); «Шальке-04», «Боруссия», «Бавария» (Германия); «Ювентус», «Милан» (Италия); «Арсенал», «МЮ» (Англия) «Селтик» (Шотландия); «Галатасарай» (Туркия); «ПСЖ» (Франция); «Порту» (Португалия); «Шахтёр» (Украина).
|