Россиянинг Краснодар шаҳрида жойлашган «Сокоблов» фермасида кичик жирафалар етиштириляпти. Ушбу ферманинг расмий сайтида шундай дейилган: "Чўнтак жирафалари ажойиб жониворлардир. Улар алоҳида эътиборни талаб этади. Агар уларга етарлича эътибор берилмаса, тез фурсатда нобуд бўлишлари мумкин. Шунинг учун уларни доимо парваришлашга ва меҳр беришга ҳаракат қиламиз. Жирафачаларнинг бўйи 76 сантиметрни, оғирлиги 4,5 килограммни ташкил этади, янги туғилганиники эса 15 сантиметрга боради. Улар дистилланган сув ҳамда пакана бансай дарахтларининг барглари билан озиқланади. Шунингдек улар болаларни яхши кўришади, мумтоз мусиқаларни тинглашни хушлашади.”