Главная » 2013»Апрель»25 » “Россия 2” телеканали Ўзбекистонда ош ҳақида кўрсатув тайёрлади
20:55
“Россия 2” телеканали Ўзбекистонда ош ҳақида кўрсатув тайёрлади
"Россия 2" телеканали орқали намойиш этиладиган "Язь против еды" дастурининг навбатдги сони Ўзбекистонда суратга олинди.
Виктор Гончаренко бошловчилик қиладиган ушбу дастурда муаллифлари Ўзбекистонга ташриф буюриб миллий таом - ош пишириш жараёнини тасвирга олдилар.
Кўрсатувни суратга олиш ишлари Тошкент вилоятининг хушманзара Ҳожикент худудида жойлашган Cinara’s ресторанида бўлиб ўтди.
Виктор «Язь» Гончаренко мамлакатимизга атайлаб ош пиширишни ўрганишга келди. Палов тайёрлаш сирларини унга Ўзбекистоннинг энг яхши ошпази Аваз Зокиров ўргатди.
Аваз Зокиров бир неча кун илгари бўлиб ўтган «Ош байрами - Pilaf Fest» фестивалида ўзининг тайёрлаган палови билан биринчи ўринни эгаллаган эди. У пиширган ошдан 100 дан ортиқ киши баҳраманд бўлди.
Ўзбек миллий ошига бағишланган мазкур кўрсатув тез орада «Россия 2» телеканали орқали намойиш этилади.