Реклама | |
Статистика |
Онлайн всего: 3 Гостей: 3 Пользователей: 0 |
|
| | |
| Главная » 2012 » Декабрь » 14 » "Gangnam Style" рақси британияликнинг ўлимига сабаб бўлди
21:11 "Gangnam Style" рақси британияликнинг ўлимига сабаб бўлди |
"Келинлар қўзғолони" бадиий фильмида келинларнинг уйда ёлғиз қолганидан фойдаланиб, замонавий мусиқага рақсга тушиш саҳнаси бор. Қулоқсиз келинларнинг қилмишидан хабар топган Фармонбиби уларни яна рақсга тушишга мажбур қилади. Бироқ, ҳаддан зиёд узоқ ва ёшига ярашмаган рақсга тушган келинлар бир зум ўтиб ҳолдан тойишади ва қайнонадан узр сўрашади. Шунда оқила Фармонбиби кўрпага қараб оёқ узатиш кераклигини айтиб, келинларини йўлдан урган Нигорани кенжа ўғлига олиб берганидан қаттиқ афсус қилади.
Британияда рўй берган воқеани ҳам ҳудди шунга қиёслаш мумкин. Бироқ унинг оқибати келинларникидан анча оғир бўлди. 46 ёшли Британиялик Имонн Килбрайд тунги клубда "Gangnam Style" рақсини ижро этиб, бу оламдан кўз юмди. Ланкашире клубида рўй берган ушбу бахтсиз воқеага эркакнинг кучли жисмоний зўриқиш туфайли рўй юраги ҳуруж қилиб қолгани сабаб бўлди. Килбрайднинг бева қолган рафиқаси ўша куни эрининг Жанубий кореялик рэпер "Psy"га ўхшаб рақс тушишга уринганини айтади. "У саҳнада ҳаддан зиёд узоқ рақс тушди ва ҳолдан тойиб кўкрак қафаси қаттиқ оғриётганини айтди ва ерга йиқилиб шу заҳоти вафот этди". Шифокорлар унинг ўлимига сабаб бўлган бошқа бирон жиддий хавфни топа олмадилар. Уларнинг тахминича, Килбрайднинг ўлимига кучини тўғри тақсимлай олмагани ва ҳаддан зиёд кўп ҳаракат қилиб юборгани сабаб бўлган. Кардиолог шифокори Бернард Кивнининг айтишича, ўрта ёшли эркаклар учун ҳаддан зиёд жисмоний зўриқиш ўлимга олиб келиши мумкин. Шу боис, мутахассислар "Gangnam Style" рақсини ижро этишда эҳтиёт бўлишни, айниқса жисмоний тарбия билан шуғулланмайдиган одамларга клипдаги барча ҳаракатларни ҳам ижро этавермасликни маслаҳат беришмоқда.
"Ҳамма рақснинг ҳам оҳири шундай тугайди демоқчи эмасмиз. Аммо ҳар қандай фаолликда ҳам меъёр борлигини унутмаслик керак”, - дейди шифокор. YouTube тармоғига жойлаштирилган "Gangnam Style" клипи бу йил катта шуҳрат қозонган видеоклиплардан бирига айланди, уни ижро этган ижодкор эса "Time" журнали ўтказаётган "Йили кишиси" сўровида Барак Обамани анча орқада қолдириб кетмоқда. Ҳозирга келиб унинг видеоклипини томоша қилганлар сони деярли миллиард кишини ташкил қилди.
Нигора келин каби "PSY"нинг рақси ҳам унинг ўзига ярашар, лекин қурбонликларга сабаб бўладиган санъатни санъат деб, бўлармикан...
|
Раздел: Новости |
Просмотры: 1084 |
Добавил: Administrator
| Рейтинг: 4.5/2 |
| |
|
Интересные факты | Банкоматы ошибаются примерно на 300$ в год, в нашу пользу. |
|